Шавкат Мирзиёев Қирғизистон ҳукумати билан Иссиқкўлдаги пансионатларни топшириш бўйича келишувни тасдиқлади.
Ҳужжат билан Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматлари ўртасида Иссиқкўлдаги тўртта пансионатни 49 йил муддатга Тошкентга бериш тўғрисидаги келишув тасдиқланди.
Аввалроқ, Қирғизистон президенти Садир Жапаров Иссиқкўлдаги тўртта пансионатни Ўзбекистон инвесторларига 49 йил муддатга ижара асосида бериш зарурлигини маълум қилгани ҳақида хабар берилганди.
Қайд этилишича, “Олтин қум”, “Дилором”, “Раҳат” пансионатлари ва қурилиши тугалланмаган “Бустон” иншооти маҳаллий инвесторлар ихтиёрига ўтказилади. Улар, ўз навбатида, объектларни уч-тўрт юлдуз даражасига олиб, реконструксия қилишлари керак.
Шартномага кўра, пансионат ходимларининг камида 80 фоизи Қирғизистон фуқаролари бўлиши керак.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.