Қозоғистонлик жангчи UFC билан шартнома имзолади

Қозоғистонлик жангчи UFC билан шартнома имзолади

Қозоғистонлик аралаш яккакураш устаси Дияр Нургожай Дана Уайт Даъвогарлар сериясида ғалаба қозониб, UFC билан шартнома имзолаш имкониятини қўлга киритди.

У DWCS турнири доирасида польшалик Бартош Шевчукка қарши октагонга чиқиб, рақибини иккинчи раундда нокаутга учратди.

27 ёшли спортчи яримоғир вазн тоифасида жанг қилади. У Eagle FC Лигасининг собиқ чемпиони ҳисобланади.

Маълумот ўрнида, яримоғир вазн тоифасида ўзбекистонлик UFC жангчиси Богдан Гусков айни пайтда Лига рейтингида 14-ўринни эгаллаб турибди. UFC'даги қозоғистонликлар сони эса 6 нафарга етганини алоҳида таъкидлаш лозим.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.