Гуллар фестивалини янги босқичга чиқиб, халқаро мақом олгани маҳаллий гулчиларга янги имкониятлар эшигини очмоқда. Наманган вилояти Гулчиликни ривожлантириш маркази мутахассислари Туркиянинг қатор шаҳарларида бўлиб, турк гулчилари билан ҳамкорлик шартномаларини имзолашди.
Мақсад янги гул ва бута кўчатларини олиб келиб, маҳаллийлаштириш, соҳада ўзаро тажриба алмашишдан иборат. Ўтган йили Ўзбекистон гулчилар ассоциацияси томонидан Наманганда курслар ташкил этилганди. Унда маҳаллий гулчиларга дарс берган туркиялик мутахассис Эрдал Аййилдиз ҳам сафар давомида бизга яқиндан ёрдам берди, — дейди Гулчиликни ривожлантириш маркази раҳбари Обидхон Қодиров.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.