Диёра Келдиёрова талабалар билан давра суҳбати ўтказди (фото)

Диёра Келдиёрова талабалар билан давра суҳбати ўтказди

Ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони Диёра Келдиёрова Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университетида меҳмон бўлди.

Диёра ташриф давомида университет ўқитувчилари ва талабалари билан учрашиб, улар билан дилдан суҳбатлашди.

Келдиёрова талабаларга дзюдодаги илк қадамдан то Олимпия шоҳсупасигача босиб ўтган машаққатли йўли ҳақида гапириб берди.

Шунингдек, талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга ҳам жавоб олишди. Диёра талабаларни ўзларига ишонишга, ўзлари танлаган касбда мукаммалликка интилишга чақирди.

Диёра Келдиёрова талабалар билан давра суҳбати ўтказди (фото)

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.