UFC 307. Перейра Раунтрини муддатидан олдин нокаутга учратди

UFC 307. Перейра Раунтрини муддатидан олдин нокаутга учратди

Солт-Лейк-Ситида UFC 307 турнири ўз ниҳоясига етди.

Кечанинг марказий жангида яримоғир вазн тоифаси чемпиони Алекс Перейра даъвогар Халил Раунтрига қарши октагонга кўтарилди.

5 раундга мўлжалланган жанг 4-раундда ўз якунига етди.

Жанг давомида катта устунликка эришган Перейра 4-раундга келиб кетма-кет зарбалар билан рақибига босим ўтказди. Бу вазиятда Раунтри ўзини ҳимоя қила олмади ва ҳакам жангни тўхтатди. Нокаут!

Шу тариқа, Перейра муддатидан олдин ғалаба қозониб, ўз камарини муваффақиятли ҳимоя қилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.