Ёш таэквондочиларимиз ЖЧда ғолиб ва совриндорга айланди

Ёш таэквондочиларимиз ЖЧда ғолиб ва совриндорга айланди

Корея Республикасининг Чунчеон шаҳрида таэквондо WT бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон биринчилиги ўз ниҳоясига етди.

Дунё биринчилигида Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин ва 1 та бронза медалига сазовор бўлди.

Олтин медаль:

— 45 кг: Дилмурод Маъруфжонов.

Бронза медаль:

— 48 кг: Беҳруз Салимов.

Жаҳон чемпионати ўзбек таэквондоси учун тарихий натижага айланди. Мазкур ёш тоифасидаги дунё биринчиликларида ўзбекистонлик спортчилар ҳали олтин медалга сазовор бўлишмаган эди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.