Дунё теннис маликалари Топ 10`талигида ўзгаришлар кузатилди. Пекиндаги WTA 1000 тоифасига кирувчи турнирда чемпион бўлган америкалик Кори Гофф 6-поғонадан 4-ўринга кўтарилиб олди.
Қозоғистонлик Елена Рибакина аксинча 5, италиялик Жасмин Паолини эса 6-ўринга тушган. Беларуслик Арина Соболенко дунёнинг иккинчи ракеткаси бўлиб турибди. Польшалик Ига Свёнтек ҳамон катта фарқ билан рейтинг карвонбошилигини давом эттирмоқда.
WTA рейтинги. 7 октябрь кунги ҳолат:
1 (1). Ига Швёнтек (Польша) — 9785 очко
2 (2). Арина Соболенко (Беларусь) — 8716
3 (3). Жессика Пегула (АҚШ) — 5945
4 (6). Кори Гауфф (АҚШ) — 5593
5 (4). Елена Рибакина (Қозоғистон) — 5481
6 (5). Жасмин Паолини (Италия) — 5293
7 (7). Чжэн Циньвэнь (Хитой) — 4300
8 (8). Эмма Наварро (АҚШ) — 3698
9 (9). Даниэль Коллинз (АҚШ) — 3178
10 (10). Барбора Крейчикова (Чехия) — 3161…
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.