«Агар фаолиятимдаги энг қийин рақиб ҳақида гапирсак, менимча, Деонтей Уайлдерни кўрсатган бўлардим.
Мен ўз фаолиятимнинг чўққисида, айнан формада бўлган пайтимда у билан жанг қилганман. У қўлида динамити бўлган гигант эди. Биргина кичик хато орқали чуқур нокаутга тушиб қолиш мумкин эди. Бу 1-раундда ҳам, 12-раундда ҳам рўй бериши мумкин эди.
У барча даврларнинг энг зўр супероғир вазнли нокаутчиси сифатида албатта Шон-шараф залига киради. Уни мағлуб этиш доимо асосий мақсадим бўлган», деди Фьюри.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.