Бокс. Бектемир Мелиқўзиев АҚШда спарринг машғулотларини бошлади

Бокс. Бектемир Мелиқўзиев АҚШда спарринг машғулотларини бошлади

Хабар берганимиздек, ўрта вазн тоифасидаги профессионал боксчимиз Бектемир Мелиқўзиев кейинги жангини 2 ноябрь куни ўтказади.

Унга АҚШнинг Лас-Вегас шаҳридаги «Theatre at Virgin Hotels» мажмуасида ташкил этиладиган бокс оқшомида америкалик Дэвид Стивенс рақиблик қилади.

Ҳамюртимиз мазкур жанг учун Америка Қўшма Штатларида тайёргарликни бошлаб юборди. У бунга қадар бир муддат юртимизда машғулот ўтказган эди.

Маълумот учун, айни пайтда Бектемир Мелиқўзиев ҳамда унинг бўлажак рақиби Дэвид Стивенснинг ҳисобида бир хил — 14 тадан ғалаба ва 1 тадан мағлубият бор.

Бокс. Бектемир Мелиқўзиев АҚШда спарринг машғулотларини бошлади
Манба: Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.