Давлат раҳбари бугун Олмалиқ кон-металлургия комбинати фаолияти ва янги инвестиция лойиҳалари билан танишди.
Айни пайтда янги мажмуалар қурилиб, мавжуд қувватлар оширилаётир. Комбинатнинг 75 йиллик тарихи давомида 2 та фабрика барпо этилган бўлса, энди бунга кўп кетмади. 2021 йилда “Ёшлик 1” кони негизида 3-мис бойитиш фабрикаси қурилиши бошланган эди. Энди бу лойиҳанинг иккинчи босқичи доирасида 4-мис бойитиш фабрикаси ҳаётга кўчмоқда.
Қиймати 5,3 миллиард долларлик бу лойиҳа орқали йилига 146 минг тонна катодли мис, 13 тонна олтин ва 73 тонна кумуш олиш қувватлари яратилади. Йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 1,9 миллиард долларга етади. Фабрика ва унинг инфратузилмаларида 3 мингдан ортиқ киши ишлайди.
Айтиш жоизки, ҳозирги кунда Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг 5-мис бойитиш фабрикаси ҳам лойиҳалаштирилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.