Бугун Ҳарбийлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг иккинчи куни 8 дзюдочимизга мухлислик қиламиз

Бугун Ҳарбийлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг иккинчи куни 8 дзюдочимизга мухлислик қиламиз

Пойтахтимиздаги “Юнусобод” спорт мажмуасида дзюдо бўйича Ҳарбийлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Ўз тарихида 42-маротаба ташкил этилаётган дунё биринчилигининг иккинчи куни ўрта ва оғир вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлади. Бугунги беллашувларда юртимиз шарафини 8 нафар дзюдочимиз ҳимоя қилади. Кечаги кун баҳсларидан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин, 3 та кумуш, 3 та бронза, жами 8 та медалга эга бўлиб турибди.

Бугун татамига чиқадиган дзюдочиларимиз:

— 81 кг: Мусо Собиров — Атагелди Мирадов (Туркманистон)

— 81 кг: Ҳикматуллоҳ Тўраев — Кастилё Зунига (Чили)

— 100 кг: Рустам Шораҳматов — Серхио Морено (Испания)

+100 кг: Бекмурод Олтибоев — Ҳаммад Муҳаммад (Иордания)

+100 кг: Шоҳруҳ Бахтиёров — Ракан Ал Доддари (Саудия Арабистони)

АЁЛЛАР

— 70 кг: Ширинжон Йўлдошева — Мари Мулин (Франция)/Ҳералдин Мунёс (Чили)

— 78 кг: Муштарийбегим Афзалова — Силвани Бриссон (Франция)/Ким Ёнг (КХДР)

+78 кг: Ирисхон Қурбонбоева — Камила Берликаш (Қозоғистон)/Эрика Симонетти (Италия).

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.