Тошкентда пулли тўхтаб туриш жойлари учун тўловлар миқдори тасдиқланди

Тошкентда пулли тўхтаб туриш жойлари учун тўловлар миқдори тасдиқланди

Таъкидланишича, паркинг ҳудудлари 5 та тариф зонасига бўлинган.

Аввалроқ, Тошкент марказида 2,2 мингдан ортиқ пуллик автотураргоҳлар очилиши ва ўнта марказий кўчада 2251 та автомобиль учун пуллик тўхташ жойлари ташкил этилиши ҳақида хабар қилган эдик.

Жорий йилнинг 16 октябрь куни Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов Тошкент шаҳрида транспорт воситаларининг пулли тўхтаб туриш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорни имзолади.

Қарорга мувофиқ, ҳокимлик ва «Тошкент Инвест компанияси» АЖнинг транспорт воситаларининг пулли тўхтаб туриш жойлари фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда уларни босқичма-босқич ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланди.

Тошкентда пулли тўхтаб туриш жойлари учун тўловлар миқдори тасдиқланди
Ҳужжатда пулли тўхтаб туриш жойларидан фойдаланганлик учун тўловлар миқдори ҳам тасдиқланган.

Таъкидланишича, Паркинг ҳудудлари 5 та тариф зонасига бўлинади. Бир соатлик тўхтаб туриш нархлари:

1-тариф зонасида 12 минг сўм;

2-тариф зонасида 10 минг сўм;

3-зонада 8 минг сўм;

4-зонада 6 минг сўм;

5-тариф зонасида 5 минг сўмни ташкил қилади.

Паркинг транспорт воситаларини сақлаш учун мўлжалланмаган. У ерда учинчи шахслар томонидан транспорт воситаларининг олиб қочилиши ва шикастланиши хавфи автомобиллар эгалари зиммасида қолади.

Маълумот ўрнида, айрим гуруҳ ногиронлари, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига бепул хизмат кўрсатилади. Шунингдек, давлат рўйхатидан ўтказилмайдиган икки ғилдиракли транспорт воситалари бепул жойлаштирилиши мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.