ММА. Никита Криловнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси эълон қилинди

ММА. Никита Криловнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси эълон қилинди

Россиялик аралаш якка кураш устаси Никита Криловнинг кейинги жанги тафсилотлари маълум бўлди.

У 17 ноябрь куни Нью-Йоркда ташкил этиладиган UFC 309 турнири доирасида ҳамюрти Азамат Мурзаканов билан жанг қилади.

Крилов учта ғалабали серияни қайд этган ҳолда ярим оғир вазн рейтингида еттинчи ўринни эгаллаб турибди. У охирги жангини 2023 йил март ойида ўтказганди.

Мурзаканов эса 2022 йил март ойидаги дебютидан кейин кетма-кет тўртта ғалабага эришди. У айни дамда рейтингнинг 11-ўрнида жойлашган.

Манба: ufc.com

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.