IBF Бетербийевга камар ҳимояси учун мажбурий даъвогар берди

IBF Бетербийевга камар ҳимояси учун мажбурий даъвогар берди

Халқаро бокс федерасияси (IBF) ташкилотнинг ярим оғир вазн тоифасидаги чемпиони Артур Бетербийевга рақиб берди.

Россиялик мутлақ жаҳон чемпиони IBF камарини германиялик мажбурий ва расмий даъвогар Михаел Айфертдан ҳимоя қилиши керак.

Айферт проф боксдаги фаолияти давомида 14 та жанг ўтказиб, 13 ғалаба ва 1 мағлубият қайд этган. Жангларининг 5 тасида рақибларини муддатидан аввал мағлуб этган.

Артур Бетербийев эса бир неча кун аввал мутлақ жаҳон чемпионлиги учун кечган жангда ватандоши Дмитрий Биволни очколар эвазига мағлуб этганди. Артур 21 та жангининг барчасида ғалаба қозонган.

Манба: www.daryo.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.