Ҳарбийлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик дзюдочилар совриндор бўлди

Ҳарбийлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик дзюдочилар совриндор бўлди

Ўзбекистон мезбонлигида ўтган дзюдо бўйича Ҳарбийлар ўртасидаги 42-Жаҳон чемпионати ўз якунига етди.

“Юнусобод” спорт мажмуасида 3 кун давом этган мусобақада дунёнинг 30 дан ортиқ давлатидан 400 нафарга яқин ҳарбий дзюдочилар жаҳон чемпионати медаллари учун баҳс олиб борди. Яккалик мусобақасида 5 та олтин, 5 та кумуш, 3 та бронза медалини қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси якунда умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритди.

Кеча 18 октябрь куни Жаҳон чемпионатининг сўнгги кунида жамоавий беллашувлар ташкил этилди. Аёллар ўртасидаги баҳсларда ўзбекистонлик қизлар жаҳон чемпионига айланди. Мезбонларнинг аёллар терма жамоаси финалда франциялик дзюдочиларни 3:1 ҳисобида енгди.

Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси эса муросасиз кечган финал учрашувида мўғулистонлик ҳарбий дзюдочиларга 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Манба: daryo.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.