Алишер Ғаниев U — 23 Жаҳон чемпионати финалига йўл олди!

Алишер Ғаниев U-23 Жаҳон чемпионати финалига йўл олди!

У эртага олтин медаль учун гиламга чиқади.

Хабар берганимиздек, Албаниянинг Тирана шаҳрида спорт курашлари бўйича U — 23 Жаҳон чемпионати старт олди.

Мусобақанинг илк куни доирасида юнон-рум кураши баҳслари ташкил этилди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Алишер Ғаниев (60 кг) финалга йўл олди.

У ярим финал босқичида Озарбайжон вакили Ниҳад Гулузадени 9:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Эндиликда Ғаниев эртага нейтрал мақомдаги спортчи Динислам Бамматовга қарши финал жангида гиламга чиқади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.