Спорт курашлари. Ҳамюртимиз эртага ЖЧ медали учун гиламга чиқади

Спорт курашлари. Ҳамюртимиз эртага ЖЧ медали учун гиламга чиқади

Албаниянинг Тирана шаҳрида спорт курашлари бўйича U — 23 ёш тоифасидаги Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунги беллашувлари ўтказилмоқда.

Бугун 77 кг вазн тоифасидаги юнон-рим курашчимиз Дониёрхон Накибов ҳам баҳсларга киришди.

Ҳамюртимиз саралаш босқичида норвегиялик Льюдвик Херман Хатландни 8:0, нимчорак финалда америкалик Жеймс Хантерни 7:1 ва чорак финал босқичида венгриялик Тамас Аттила Тоесмагини 9:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Афсуски, молдовалик Александрин Гутуга қарши ярим финал баҳсида Накибов 1:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Эндиликда Дониёрхон эртанги кун доирасида мусобақанинг бронза медали учун гиламга чиқади. Унинг рақиби ўтиш босқичидан сўнг маълум бўлади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.