Жиззахда 2,1 млрд кредит олиб, ишлатиб юборган фуқаро қайнотасининг ер тўласидан топилди

Жиззахда 2,1 млрд кредит олиб, ишлатиб юборган фуқаро қайнотасининг ер тўласидан топилди

У чорва моллари сотиб олиш учун ажратилган кредит пулларини ўзлаштириб юборгани учун қидирувга берилган.

Жиззах вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабар қилишича, Жиззах шаҳрининг «Раваллиқ» маҳалласида яшовчи 36 ёшли фуқаро 2022 йилда тижорат банкидан 2 млрд 150 млн сўм миқдорида кредит олган. Аммо, у 1125 бошли чорва молларини сотиб олиш учун ажратилган ушбу маблағни мақсадли ишлатмаган.

Шу боисдан вилоят прокуратураси томонидан жорий йилнинг 4 март куни ЖКнинг 167-моддаси (ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиззах ИИБ томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида унинг яширинган манзили аниқланган. Хусусан, шаҳарнинг Оққўрғон маҳалласидаги қайнотасининг яшаш уйи ер тўласида яшириниб ётган ушбу фуқаро ушланган ва вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.