Тегишли қарорни пойтахт ҳокими Шавкат Умурзоқов имзолади.
Қарорда, шунингдек, жорий йилда Тошкент шаҳрида ёғингарчилик даврида сув тошқинларининг олдини олишга қаратилган қурилиш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун 20 миллиард 400 миллион сўм йўналтирилиши қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, 21 октябрь куни бўлиб ўтган йиғилишда давлат раҳбари пойтахтдаги дренаж тизимининг ишлашига норозилик билдирган эди. Ҳокимликка йил якунига қадар дренаж тизимини сунъий сув ҳавзалари билан бирга қуриш бўйича мастер-режа ва дастур ишлаб чиқиш топширилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.