Ўзбекистонда Корея билан ҳамкорликда узумнинг янги навлари етиштирилади

Ўзбекистонда Корея билан ҳамкорликда узумнинг янги навлари етиштирилади

«TNS Global Group” компанияси қишлоқ хўжалигида янги навларни яратиш, экспортбоп маҳсулотларни етиштириш бўйича технологияларни ишлаб чиққан.

Қайд этилишича, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигида Корея Республикасининг »TNS Global Group” компанияси вакиллари билан учрашув ўтказилди.

Ўзбекистонда Корея билан ҳамкорликда узумнинг янги навлари етиштирилади
Мулоқот давомида компания вакиллари Ўзбекистонга ташриф доирасида Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспорт салоҳияти билан танишганини маълум қилди.

Маълумот ўрнида, “TNS Global Group” компанияси – қишлоқ хўжалигида янги навларни яратиш, экспортбоп маҳсулотларни етиштириш билан шуғулланади. Корхона бу борада катта тажрибага эга бўлиб, навларни танлашдан тортиб қуритишгача бўлган технологияни ишлаб чиққан.

Ўзбекистонда Корея билан ҳамкорликда узумнинг янги навлари етиштирилади
Натижада компания мутасаддилари Ўзбекистонда ишончли ҳамкорларни топишни мақсад қилган. "TNS Global Group” директори республикада очиладиган боғларда илғор тажриба асосидаги тизимни йўлга қўйишни режалаштирган.

Шунингдек, учрашув доирасида фитосанитария таҳлилларини олиб борадиган Марказий фитосанитария лабораторияси фаолияти ўрганилди, фитосанитар хавфсизликни таъминлаш масалалари аҳамияти муҳокама қилинган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.