Ўзбекистонда сайловлар ўтган деб топилди

Ўзбекистонда сайловлар ўтган деб топилди

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси депутатлар сайлови ўтган деб эълон қилди. Соат 13:00 ҳолатига кўра сайловчиларнинг 47,62 фоизи иштирок этди.

Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, соат 13:00 га қадар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловида сайловчиларнинг 47,62 фоизи иштирок этди.

Сайловчилар рўйхатига киритилган 19 миллион 944 минг 859 нафар сайловчидан 9 миллион 498 минг 589 нафари ҳозиргача овоз беришда иштирок этди.

Ўзбекистонда сайловлар ўтган деб топилди
Сайлов кодексига кўра, сайлов, агар унда сайловчилар рўйхатига киритилган сайловчиларнинг ўттиз уч фоизидан ками иштирок этган бўлса, ўтмаган деб топилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.