Мактабларда кузги таътил қачондан бошланиши очиқланди
Ўқувчилар II чорак дарс машғулотлари тугаши муносабати билан 1 ҳафталик дам олади.
Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги тизимидаги умумтаълим, ижод, ихтисослаштирилган мактаблар ўқувчилари учун жорий ўқув йилининг кузги таътили 4 ноябрдан бошланиб, 10 ноябргача давом этади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими Матбуот хизмати
хабар қилди.
II чорак дарс машғулотлари жорий йилнинг 11 ноябрдан бошланади.