Делегация аъзолари 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасини ўтказиш бўйича мамлакатимизда олиб борилаётган ишлар, тайёргарлик жараёнлари ҳамда шахматни ривожлантиришга қаратилган ислоҳотлар билан яқиндан танишди.
Танишув давомида ФИДЕ президенти Ўзбекистонда шахматнинг оммавийлигини таъминлаш борасида шахсан Президент Шавкат Мирзиёевнинг кўрсатаётган алоҳида эътибори қисқа фурсатда ўз самарасини берганини таъкидлаб, кейинги 6-7 йилликда Ўзбекистон нафақат спорт, балки барча соҳаларда катта юксалиш сари юзланганини эътироф этди.
Тошкент шаҳрида бунёд этилаётган “Олимпия шаҳарчаси” ўз қамрови, коммуникация ва логистика тизимларининг бир-бирига мутаносиблиги жиҳатдан жаҳонда профессионал спорт ривожига беқиёс ҳисса қўшиши шубҳасизлигини айтиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, ўсмирлар ўртасида ўтадиган “Тошкент 2025” Осиё ва Параосиё ўйинларида 29 та спорт тури бўйича баҳслар бўлиб ўтади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.