Спорт курашлари. ЖЧ. Икки ҳамюртимиз мусобақани тарк этди

Спорт курашлари. ЖЧ. Икки ҳамюртимиз мусобақани тарк этди

Албаниянинг Тирана шаҳрида спорт курашлари бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунги беллашувлари ўтказилмоқда.

Кун давомида Ўзбекистон терма жамоасининг икки нафар юнон-рим курашчиси Жалгасбай Бердимуратов ҳамда Абдулло Алиев гиламга чиқди.

Спортчиларимиз кечаги баҳсларда чорак финалга қадар етиб бориб, имкониятни бой берган эди. Улар бугун ўтиш босқичида иштирокини давом эттирди.

82 кг вазнли Жалгасбай Бердимуратов озарбайжонлик Гурбан Гурбановга 0:5 ҳисобида мағлуб бўлган бўлса, Абдулло Алиев (72 кг) Арманистон вакили Хайк Меликьян олдида ожиз қолди — 0:9.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.