38 ёшли аёл ўқитувчи Депутатлик сайловида сайлов комиссияси аъзоси сифатида ишлаган ва сайлов қонунчилигини бузгани сабаб жазоланди.
Аниқланишига кўра, ҳуқуқбузар аёл 2024 йил 26 августдаги қарорга мувофиқ, 541-сайлов участкасида сайлов комиссияси аъзоси сифатида рўйхатдан ўтган. 2024 йил 27 октябрда ўтказилаётган сайловда, М. Абдуллаева бошқа шахслар номидан фуқаро М. Муродовга 4 тадан ортиқ сайлов бюллетенларини бериб, сайлов қонунчилигини бузган.
М.А. судда ўз ҳаракатлари билан тан олиб, пушаймон бўлгани ҳақида кўрсатма берди. Суд, М.А. томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликни МЖтКнинг 51-10-моддаси билан малакалаш тўғрисида хулоса қилган ва уни маъмурий жазога тортиш зарурлигини белгилаган.
Суд қарори билан М А. БҲМнинг бир баравари 375 минг сўм миқдорида жаримага тортилган
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.