Бекатдаги мавжуд эскирган эскалаторлар янгисига алмаштирилади ҳамда демонтаж ва монтаж ишлари бошланади.
Шу боисдан, жорий йилнинг 1 ноябрь санасидан «Пахтакор» бекатининг эскалатор ўрнатилган томони вақтинчалик ёпилади ҳамда демонтаж ва монтаж ишлари бошланади. Бу ҳақда Тошкент метрополитени ДУК Матбуот хизмати хабар берди.
«Шунингдек, ўзгартириш ишлари тугаш муддати хусусида эса, иш жараёнларининг техник ҳолатига кўра қўшимча маълумот тақдим этилади.» дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.