Ред Булл жамоасининг нидерландиялик пилоти Макс Ферстаппен Формула 1 чемпионатининг мавсумдаги 21-тури бўлмиш Бразилия Гран-приси жадвалида бешта поғонани йўқотади.
Амалдаги чемпион Ред Булл жамоаси жорий мавсумда олтинчи марта ҳайдовчи машинасидаги қувват блокини алмаштиргани учун жазоланди.
Бразилия Гран-присига саралаш 2 ноябрь куни Сан-Паулуда, пойга 3 ноябрь куни бўлиб ўтади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.