Бобоусмон Батуровнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби маълум бўлди

Бобоусмон Батуровнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби маълум бўлди

Фаолиятини профессионал боксда давом эттираётган тажрибали чарм қўлқоп устамиз Бобоусмон Батуров навбатдаги жангини британиялик рақибга қарши ўтказади.

Бобоусмон (3-0-1) 30 ноябрь куни Екатеринбург шаҳрида RSS промоушени томонидан ташкил этиладиган бокс оқшомида рингга кўтарилади.

Ўша куни унга британиялик Майкл Кинг рақиб бўлади. Майкл шу кунгача проф боксда 8 маротаба жанг ўтказиб, уларнинг 6 тасида ғалаба қозонган (4 та нокаут). 2 та жангда эса имкониятни бой берган. Бунгача барча жангларини Британияда ўтказган.

Бобоусмон эса 4 та жанг ўтказиб, уларнинг 3 тасида ғолиб бўлган. 1 та жангда эса дуранг қайд этилган.

Манба: батуров.jpg

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.