ММА. Алекс Перейра ва Магомед Анкалаев UFC 310 турнирини қутқариб қолишлари мумкин

ММА. Алекс Перейра ва Магомед Анкалаев UFC 310 турнирини қутқариб қолишлари мумкин

2024 йилнинг энг сўнгги рақамланган UFC турнири 7 декабрь куни АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтади.

Ушбу UFC 310 турнирининг марказий жанги бўлиши белгиланган яримўрта вазннинг амалдаги промоушен чемпиони америкалик Белал Муҳаммад ҳамда қозоғистонлик даъвогар Шавкат Раҳмонов ўртасидаги тўқнашув камар соҳибининг соғлиғи билан боғлиқ муаммо сабаб бекор қилинганди.

Хабарларга қараганда, яримоғир вазн тоифасида UFC чемпиони бразилиялик Алекс Перейра ҳамда россиялик даъвогар Магомед Анкалаев ўртасидаги жанг UFC 310 турнирини сақлаб қолиши мумкин. Ҳамма гап жангчиларнинг қисқа муддатда бу таклифни қабул қилишида қолмоқда.

Ташкилот айни пайтда ҳар икки жангчи билан музокара олиб бормоқда. Анкалаев ҳам, Перейра ҳам октябрь ойида жанг ўтказишган ва бир ой ичида яна октагонга чиқишлари қийин масала бўлса керак.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.