2023 йил 9-14 январь кунлари Республикамиз бўйлаб кузатилаётган аномал совуқ кунлари аҳоли ва истеъмолчиларга табиий газ ҳамда суюлтирилган газ етказиб беришнинг барқарорлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар билан танишиш мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” Қашқадарё вилоятида бўлди
“Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасида қудуқларини бурғилаш, капитал таъмирлаш ва технологик объектларни ишга тушириш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар ҳамда амалга оширилаётган лойиҳалар ижроси ҳолати бўйича ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Бошқарма раҳбарияти ва мутахассислар билан сиқув компрессор станцияларининг барқарор ишлашини таъминлаш бўйича мавжуд муаммолар таҳлил қилиниб, зарур чораларни кўриш бўйича масъулларга кўрсатмалар берилди.
Шундан сўнг Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари “Янги Алат”, “Олтинкўл”, “Янги Тегирмон” каби истиқболли майдонларида олиб борилаётган геологик-қидирув ишлари билан танишди.
Бурғилаш иш майдонларида совуқ кунларда фаолият олиб бораётган ишчи-ходимларнинг яшаш, ишлаш шароитлари ҳам ўрганилди. Совуқ об-ҳаво шароитида меҳнат қилаётган ишчи-ходимларга зарур шарт-шароитлар яратиш учун қўшимча чоралар кўриш бўйича топшириқлар берилди.
Бошқарма бўйича 2023 йилда геологик техник тадбирлар доирасида жами 42 та қудуқларни бурғилашдан ишга тушириш, 245 та қудуқларда таъмирлаш ва интенсификация ишлари бажариш ҳамда 8 та технологик объектларни ишга тушириш режалаштирилиб олинди.
Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзоларининг табиий газ конлари ва қудуқлари ҳамда ишлаб чиқариш заводларидаги ўрганиш ишлари давом этади.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.