Мактаб директори ўқувчиларга нисбатан педагогик этика қоидалари доирасида муносабатда бўлмаган.
Ушбу ҳолат жорий йилнинг 30 октябрь куни 14:30 атрофида мактаб синфхонасида содир бўлиб, унда мактаб синфхонасида пиротехника воситаларидан фойдаланган бир гуруҳ ўқувчи-ёшларни тартибга чақириш жараёнидаги мактаб директори М.М.нинг хатти-ҳаракатлари тасвирга олинган.
«Мазкур ҳолатда мактаб директори М.М. ўқувчиларга нисбатан педагогик этика қоидалари доирасида муносабатда бўлмаганлиги сабабли эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, ҳозирда ҳужжатлар расмийлаштирилаётганлигини маълум қиламиз,» дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.