Келишилган ўйинларни ташкил этиш, моддий қимматликлар олиш ва ташкилотчиларни пора эвазига оғдириб олишга жиноий жавобгарлик белгиланмоқда.
Қонун билан ЖКнинг айрим нормаларига спорт соҳасидаги коррупция учун жавобгарлик чораларини кучайтириш, хусусан, келишилган ўйинларни ташкил этиш, уларда иштирок этиш учун жиноий жавобгарликни белгилашга қаратилган қўшимчалар киритилмоқда.
Яъни, спорт мусобақалари иштирокчилари ва ташкилотчиларининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши, спорт мусобақалари иштирокчилари ва ташкилотчиларини пора эвазига оғдириб олиши учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда.
«Қонун коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга, спорт соҳасидаги жиноятларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлашга, шунингдек республикамизнинг халқаро майдондаги нуфузини мустаҳкамлашга хизмат қилади»,- дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.