Лайк учун отасини калтаклаб, қариялар уйига топширмоқчи бўлган йигит қамалди — видео

Лайк учун отасини калтаклаб, қариялар уйига топширмоқчи бўлган йигит қамалди

У ижтимоий тармоққа видео жойлаб, видео кўп лайк йиғса отасини уришини ва қариялар уйига топшириб юборишини айтганди.

Ижтимоий тармоқларда бир йигит видеога лайк йиғилса, отасини уриб, қариялар уйига топширишини айтгани тарқалганди.

Тошкент вилояти ИИББ Матбуот хизматининг хабарига кўра, видеодаги йигитнинг шахси аниқланиб, унга жазо тайинланган.

Унга кўра 2000 йилда туғилган фуқаро У.С. МЖтКнинг 183-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этишда айбдор деб топилиб, унга нисбатан 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.