Жорий йил 21 ноябрь кунидан бошлаб сешанба ва шанба кунлари амалга ошириладиган мавжуд рейсларга пайшанба ва жума кунлари қатновлари қўшилади.
Унга кўра, сешанба ва шанба кунлари амалга ошириладиган Остона Тошкент ва Тошкент Остона йўналишлари бўйича мавжуд рейсларга 2024 йил 21 ноябрдан пайшанба (Остона Тошкент) ва жума кунлари (Тошкент Остона) қатновлари қўшилади.
Йўловчилар 2024 йил 21 ноябрдан 26 декабргача бўлган муддатга авиачипталарни FlyArystan авиакомпанияси мобил иловасида ёки авиакомпаниянинг www.flyarystan.com сайтида харид қилишлари мумкин.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.