Қашқадарёдаги «Тахтақорача» довонида содир бўлган бахтсиз ҳодисадан сўнг махсус тадбирлар амалга оширилмоқда.
ЙҲХБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти, «Қамчиқ» довони бўйича ЙПХ отряди, ФВВ ҳамда «Қамчиқавтойўл» ИЙФУК ходимлари билан ҳамкорликда Қамчиқ" довони ҳудудидан ўтувчи А 373 автомобиль йўлининг тош кўчиши хавфи бўлган ҳудудларида махсус тадбирлар амалга оширилмоқда.
«Қамчиқ» довони ҳудудидан ўтувчи А 373 автомобиль йўлининг барча хавфли участкаларида яъни тош тушиш эҳтимоли бўлган ҳудудларда 1.26 огоҳлантириш йўл белгилари ўрнатилиб, тўлиқ жиҳозланган",- дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.