ММА. Плесси Алекс Перейрага қарши жанг ўтказмоқчи

ММА. Плесси Алекс Перейрага қарши жанг ўтказмоқчи

UFCнинг ўрта вазн тоифаси чемпиони Дрикус дю Плесси яримоғир вазн тоифаси чемпиони Алекс Перейрага қарши жанг ўтказмоқчи.

«Мен бу жангни жудаям истайман, чунки доим ўзимдан ном қолдириш истагим ҳақида гапириб келганман. Фаолиятимни тугатганимдан сўнг, мен ҳақида «буюк жангчилардан бири» деб эслашларини хоҳлайман.

Бу амалга ошиши учун баъзи ишларни қилишим керак. Ҳозирда Хамзат устидан қозониладиган ғалаба мени мақсадимга яқинлаштиради. Менимча учта муваффақиятли камар ҳимояси яримоғир вазн тоифасида Перейранинг камари учун жанг қилишга етарли бўлади», — деди дю Плесси.

Манба: MMA News

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.