Тошкент шаҳар ҳокимлиги реклама иншоотлари эгаларини ўз рекламаларини ягона дизайн-код талабларига мувофиқлаштирган ҳолда қонунийлаштиришга чақирди.
Бу масалани ҳал қилиш учун Тошкент шаҳар ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилди.
«Биз барча реклама иншоотлари эгаларини вақтни бой бермасдан ўз рекламаларини ягона дизайн-код талабларига мувофиқлаштирган ҳолда қонунийлаштириш чораларини кўришга чақирамиз. Ушбу дизайн-код шаҳарнинг барча аҳолиси ва меҳмонлари учун янада қулай ва визуал жиҳатдан ёқимли бўлиши мақсадида ҳокимликнинг Рақамли ривожланиш департаменти томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган»,- дейилади хабарда.
Таъкидланишича, тасдиқланган дизайн-кодига мос келадиган қонуний реклама нафақат Тошкентнинг визуал қиёфасини яхшилайди, балки бизнес учун қулай шароитлар яратиб, потенциал мижозларнинг кўпроқ эътибори ва ишончини қозонишга ёрдам беради.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.