Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди.
Видеода беморни Қўқон шаҳрида яшовчи “Қўқонлик табиб” И. Солиев ҳузурига тез ёрдам машинасида олиб келинганлигини кўриш мумкин.
Ўрганишлар давомида аниқланишича, мазкур автомашина тез тиббий ёрдам хизматига эмас, балки Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатаётган хусусий клиникалардан бирига тегишли бўлган. Видеолавҳадаги автотранспорт воситасининг орқа эшигида 103 хизматига тааллуқли бо'лмаган телефон рақами кўрсатилган.
«Шунингдек, Farg‘ona вилоятидаги барча тез тиббий ёрдам машиналарида «103» хизматига доир логотиплари туширилган»,- дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.