Аёл опаси ва унинг вужудидаги гўдаги вафот этганлигини айтиб, турмуш ўртоғи учун умрбод қамоқ жазосини сўраган.
Аниқланишича, эркак аёли, қайнопаси ва унинг дугонасига пичоқ билан тан жароҳати етказган. Опаси синглисини унинг эридан яъни куёвидан ҳимоя қилмоқчи бўлган. Бироқ пичоқ санчилиши сабаб ўзи ва унинг вужудидаги гўдаги вафот этган.
Ҳолат юзасидан суд иши ЖИБ Чирчиқ шаҳар судида кўриб чиқилди. Бу ҳақда «Замон» дастури хабар қилди.
Суд мажлисида аёл турмуш ўртоғига умрбод қамоқ жазоси беришини сўради.
Суд ҳукмига кўра, тайинланган енгилроқ жазони оғирроқ билан қоплаш йўли билан эркакка нисбатан 24 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.