Энергетика вазирлиги иссиқхоналарга табиий газ етказиб берилишини маълум қилди.
«Теплица эгалари белгиланган тўловларни тўлаган тақдирда табиий газдан чекловларсиз фойдаланишлари мумкин,» дейилади хабарда.
Таъкидланишича, октябрдан декабргача бўлган даврда иссиқхона хўжаликлари етказиб бериладиган табиий газ учун 50 фоиз миқдорида олдиндан тўловни амалга ошириши керак, қолган қисми ой охиригача тўланади. Кейинги ойлардан бошлаб, олдиндан тўлов ҳар ойда 100% миқдорида амалга оширилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.