Пойтахт ИИБ фуқароларни огоҳликка, ишончли сотувчилардан товар сотиб олишга чақирди.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг хабар беришича, бу навбатдаги фирибгарлик схемаси.
“Сиз арзон маҳсулотлар ҳақидаги рекламага дуч келасиз. Ушбу реклама сизни маҳсулотни ҳамёнбоп нархларда сотиб олишни таклиф қилувчи Telegram-каналларига йўналтиради. Ҳамма нарса жуда ишонарли кўринади. Сиз буюртма берасиз ва пул ўтказасиз. Охирида пулсиз ва товарсиз қоласиз. Сотувчилар ёзишмаларни ўчириб ташлаб, ғойиб бўлишади”, — дейилади бошқарма хабарида.
ИИББ фуқароларни товарларни ўз кўзлари билан кўрмасдан, бегона шахсларга пул ўтказмасликка, ишончли етказиб берувчилардан харид қилишга чақирди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.