Маданият ва санъат, ахборот-кутубхона ва музейлар соҳасида ишлаётган ходимлар ойлиги 2025-йилда икки марта оширилади.
Қарорга кўра, давлат маданият муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи қуйидаги миқдорларда оширилади:
— 2025 йил 1 январдан бошлаб – 20 фоизга;
— 2025 йил 1 июлдан бошлаб – яна 15 фоизга оширилади.
Давлат маданият муассасалари ва ташкилотларида фаолият кўрсатаётган ходимларнинг иш самарадорлигини баҳолаш (KPI) тизими жорий қилинади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.