Тегишли қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.
Бундан ташқари, қонун лойиҳаси билан “ботаника боғлари” муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар рўйхатига киритиляпти. “Ботаника боғлари” ва уларнинг ерларини ҳам бегоналаштириш, уларнинг ҳудудида бино-иншоотлар қуриш ёки қурилиш ости майдонларини кенгайтириш таъқиқланмоқда.
Мунозаралар давомида депутатлар қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти, айни чоғда заруратига алоҳида эътибор қаратиб, лойиҳада назарда тутилаётган айрим нормалар бўйича ўз фикр-мулоҳазалари, таклифларини билдирди. Қонун лойиҳаси юзасидан кўтарилган айрим саволлар юзасидан ташаббускор депутатлар томонидан батафсил жавоблар қайтарилди.
Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.