Ҳолат сабаблари очиқланиб, расмий муносабат билдирилди.
Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, ушбу ҳолат жорий йилнинг 9 октябрь куни Оққўрғон туманида жойлашган 6-умумтаълим мактабида содир бўлган. Ушбу мактабнинг информатика фани ўқитувчиси М.А. (1990 йилда туғилган эркак) мазкур фандан қўшимча дарс ўтаётган вақтида 9-синф ўқувчиси вояга етмаган Қ.С. (2009 йилда туғилган ўғил бола) дарс жараёнида ўқитувчини гўёки чалғитганлиги туфайли ўқувчиси Қ.С. ни ҳақорат қилиб, уриб дўппослаган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Оққўрғон туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Вояга етмаган Қ.С. га нисбатан жароҳат даражасини аниқлаш бўйича судга оид тиббий экспертиза тайинланган»,- дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.