Ўзбекистонликлар Конституция байрамида кетма-кет 3 кун дам олади

Ўзбекистонликлар Конституция байрамида кетма-кет 3 кун дам олади

Конституция байрами муносабати билан белгиланган дам олиш кунлари маълум қилинди.

2024 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида Президентнинг тегишли фармони имзоланган эди.

Унга кўра, жорий йилнинг 8 декабри якшанба, дам олиш кунига тўғри келгани сабабли дам олиш куни 9 декабрь, душанба кунига кўчирилади.

Шунга мувофиқ:

7 декабрь, шанба — беш кунлик ҳафтада ишлайдиганлар

учун дам олиш куни;

8 декабрь, якшанба — Конституция куни;

9 декабрь, душанба — барча учун дам олиш куни бўлади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.