Агар уй термитлар ва бошқа ҳашаротлар туфайли яшаш учун яроқсиз деб топилса, давлат янги уй-жой беради. Бундай уй-жой ҳақида ЯИДХП орқали онлайн шикоят қилиш мумкин.
Бу хизматдан қандай фойдаланиш мумкин?
my.gov.uz орқали давлат хизматидан фойдаланиб, уйингизни бепул текширтиринг.
Текширув натижасида уйингиз яшаш учун яроқсиз деб топилса, тегишли хулосани олинг.
Мазкур хизматдан нафақат уй эгалари, балки унда истиқомат қилувчилар ҳам фойдаланишлари мумкин.
Уй ҳақиқатан яшаш учун яроқсиз деб топилса, бу сизнинг давлат томонидан уй-жой билан таъминланишингиз учун асос ҳисобланади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.