Президент Бўстонлиқ туманида бўлиб, кейинги беш йилда 2 триллион сўмдан ортиқ сармоя жалб этилган, сайёҳлар оқимини 12 баробар оширган туризм соҳаси ривожи билан танишди.
Беш йил аввал туманда 2 минг 240 ўринли 26 та маскан бўлган бўлса, шу даврда соҳага 2 триллион сўмдан зиёд инвестиция киритилиб, 13 мингдан кўп ўринга эга 59 та йирик туризм иншооти ишга туширилди. Асосий автомобил йўли таъмирланиб, қўшимча йўллар қурилди.
Мажмуа кунига 5 мингдан ортиқ кишига хизмат кўрсатиш қувватига эга бўлади. Мавсумийлари билан бирга 2 минг 500 та иш ўрни яратилади.
Президент хизмат турларини кўпайтириб, фаол туризмни ривожлантириш, бундай мажмуаларни бошқа туманларда ҳам лойиҳалаштириш бўйича кўрсатмалар берди. Ҳудудда экологияга алоҳида эътибор бериш, яшилликни кўпайтириш муҳимлиги таъкидланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.