Чекловлар ҳақидаги маълумотларни ҳокимликлар бериб боради.
«Биринчи навбатда аҳоли хонадонлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларини (тиббиёт, мактаб, мактабгача таълим, олий таълим муассасалари ва бошқалар) табиий газ билан таъминлаш устувор вазифамиз эканлигини инобатга олиб, ҳудудлардаги маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда ишлаб чиқилган режа-графикларга мувофиқ, истеъмол юқори бўлган айрим ҳудудлардаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (газ заправкалар) фаолиятига қисқа муддатли чеклов киритилиши режалаштирилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.
Бу бўйича вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари расмий ахборот манбаларда тегишли тартибда маълумот бериб борилиши йўлга қўйилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.