Декабрь ойининг 10 кунлиги мониторинг қилинганда, йўловчи ташиш хизматларидаги нархлар динамикасида кескин ўзгариш кузатилган.
Ҳозирда “YandexGo" платформасида таксида йўловчи ташиш хизматлари нархлари ошиши кузатилмоқда ва ушбу ҳолат юзасидан истеъмолчилардан Қўмитага мурожаатлар келиб тушмоқда.
Ушбу ҳолатлар юзасидан платформанинг декабрь ойидаги дастлабки 10 кунлик хизмат нархлари мониторинг қилинганда нархлар динамикасида кескин ўзгариш кузатилганлиги аниқланди.
“Рақобат тўғрисида”ги Қонунга асосан, устун мавқега эга деб эътироф этилган хўжалик юритувчи субъектнинг устун мавқеини суиистеъмол қилиш, хусусан монополь юқори нарх белгилаш тақиқланади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Рақобат қўмитаси “YandexGo UB” МЧЖни таксида йўловчи ташиш хизматлари нархларини пасайтириш бўйича чора кўриш ҳамда платформа нарх алгоритмини қайта кўриб чиқиши бўйича огоҳлантирди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.