Йиғилишда маҳаллага тушиб, одамлар ва тадбиркорлар муаммосини ҳал қилмаган раҳбар ишламаслиги давлат раҳбари томонидан қатъий таъкидланди.
Сусткашлик ва масъулиятсизликка йўл қўйган иқтисодий комплексдаги 297 нафар раҳбар ишдан олинди. Улар ўрнига замонавий фикрлайдиган, янги тажриба яратиб, одамларни рози қиламан деган ташаббускор ёшлар ишга олинди.
«Қатъий огоҳлантираман – маҳаллага тушиб, одамларимиз ва тадбиркорлар муаммосини ҳал қилмаган раҳбар ишламайди. Ҳамма ўзгариши керак.
Кўриб турибсизлар, ҳар дақиқа дунёдаги сиёсий ва иқтисодий вазият қийинлашиб, янги-янги таҳдидлар пайдо бўлаяпти. Уларга бугун жавоб топмасак, кейин кеч бўлади», деди давлат раҳбари.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.